“Энг яхши китобхон” бир боқичли танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди

“Энг яхши китобхон” бир боқичли танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди

15-март “Бутунжахон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йилнинг Бешариқ туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташкилотчилиги ва ҳомийлиги остида “Энг яхши китобхон” бир босқичли кўрик-танлови ўтказилди.

Ўз олдига тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва уюшмаган ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш китобга меҳр қўйган ёшлар қизиқишларини рағбатлантириш каби мақсадларни қўйган ушбу танловнинг Рапқон қишлоғи ҳудудида жойлашган Маънавият ва маърифат марказида ўтказилиши ҳам алоҳида мазмун касб этди.

Бир босқичли танловнинг якуний босқичида ҳудуддаги умумтаълим мактаблари ғолибларидан 10 нафари иштирок этди. Хайъат аъзоларининг қарори билан ғолиб деб топилган ғолиб ва фаол иштирокчилар танловнинг туман жамиятининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Туман ҳудудидаги кутубхона ташкилотлари маъсуллари таклифлари асосида бундай танловларни тизимли асосда бошқа ҳудудларда ҳам ўтказишга келишиб қолинди.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin