Истеъмолчилик билимлари синовдан ўтказилди

Истеъмолчилик билимлари синовдан ўтказилди

Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари тумандаги 29-мактабда 15 март – “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб тадбир ўтказишди. Тадбирга мактабнинг 10-синф ўқувчилари таклиф этилди.

Дастлаб ўқувчилар Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни айрим моддалари бўйича ўз билимларини намойиш қилдилар. Шундан сўнг уларнинг билимлари истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини вужудга келиши ва мамлакатимизда қарор топиши юзасидан тест синовлари воситасида ҳам синаб кўрилди.

Туман жамияти мутахассислари томонидан тадбир доирасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий органлари фаолияти юзасидан ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир якунида туман жамияти томонидан мактабнинг кутубхона фондига бадиий китоблар тўплами совға қилинди.

Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment