Амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Улуғбек Мирзаумаров иштирокида туман жамияти 2021 йил давомида амалга оширган ишлар ҳамда жорий йилга мўлжалланган режаларига бағишланган брифинг ўтказилди.
У.Мирзаумаров туман жамиятининг жойлардаги таянч гуруҳлари аъзолари эътиборига 2021 йилда ва жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар бериб ўтди. Жамият раиси амалга оширилган ишлар бўйича ахборотлар бериш билан биргаликда, мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг бугунги ҳолати, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан мазкур ҳаракатни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам қисқача таништириб ўтди.
Тадбирнинг иккинчи ярмида фаолият юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга туман жамияти раиси ва мутахассислари томонидан жавоблар қайтарилди.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment