Оилавий поликлиника ходимлари билан очиқ мулоқот ташкилланди

Оилавий поликлиника ходимлари билан очиқ мулоқот ташкилланди

Фарғона шаҳридаги 4-оилавий поликлиникада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирда соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ҳудудий бирлашма ҳамкорлигида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси ижроси хусусида сўз борди.

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, ҳудудий бирлашма ва соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Тараққиёт стратегиясининг тегишли мақсадлари ижросини таъминлашда ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинганди. Бундан кўзланган асосий мақсад эса аҳолининг кенг қатламларини истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бўйича ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, давлат бошқаруви ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари иштироки даражасини ошириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, оқибатда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини сон ва сифат жиҳатидан юқорироқ даражага кўтаришдан иборатдир.

Поликлиникада ўтказилган мазкур тадбирда ҳам ана шу чора-тадбирлар режаси асосида ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган соҳага оид бошқа масалалар юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment