Тўловлар тўланган аммо…

Тўловлар тўланган аммо…

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассиси “Тошлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи М.Маматхоновнинг маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматларини кўрсатувчи “Sanitar eko servis” корхонаси хизматидан норози бўлиб қилган мурожаатини ўрганиб чиқди.

Истеъмолчининг иддао қилишича, унинг томонидан 2018-2020 йиллар учун корхона ҳисобига тўланган 625 500 (олти юз йигирма беш минг беш юз) сўм тўловлар негадир унинг шахсий ҳисоб рақамида акс этмаган. Буни натижасида истеъмолчида корхона олдида 267 000 (икки юз олтмиш етти минг) сўм қарздорлик ҳам юзага келган. У ушбу масалани корхона билан музокаралар воситасида ҳал қила олмагач, туман жамиятимизга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Истеъмолчи мурожаатини ўрганиш жараёнида корхона мутассадиларига мурожаат этилди. Улар муаммони корхонанинг номи ўзгарганлиги, шу боис тўланган маблағ истеъмолчининг ҳисобига келиб тушмай, “Тоза ҳудуд” ДУК вилоят бошқармаси ҳисобида муаллақ тургани билан изохлашди.

Муаммо музокаралар йўли билан ҳал бўлавермагач, туман жамияти ушбу масалада “Тоза ҳудуд” ДУК вилоят бошқармасига нисабатан судга даъво аризаси киритди. Лекин жавобгар томоннинг суд муҳокамасига қадар қилган саъй-ҳаракатлари натижасида масала истеъмолчи фойдасига ҳал қилиниб, пул маблағлари тўлиқ унинг ҳисоб рақамига келиб тушиши таъминланди.

Ҳуснидахон Якубова

Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Иллюстратив фото (фото ekopress.uz )

Post Comment