Ҳудудий бирлашма раиси Аҳроржон Раxмоналиевнинг байрам табриги

Ҳудудий бирлашма раиси Аҳроржон Раxмоналиевнинг байрам табриги

Ҳурматли юртдошлар!

Она диёримизга Наврўзи олам кириб келмоқда.
Наврўз байрами яшариш ва янгиланиш байрамидир. У ўзида минг бир тарихни мужассам этган, инсонларни меҳр-мурувватга, диёнатга бошлаган, адолат ва инсонийлик тамойилини намойиш этган қутлуғ айёмдир.

Барчангизни ушбу айём билан табриклаб, ўзимнинг қалбимдаги энг самимий тилакларимни изҳор этаман. Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин. Барчамизнинг эзгу орзу-ниятларимиз ушалсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin