Нуқсонли товар бошқа маркадаги товарга алмаштирилди

Нуқсонли товар бошқа маркадаги товарга алмаштирилди

Бешариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан фуқаро О.Хусанованинг Федерацияннинг “1091” қисқа рақамли ягона ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди. Истеъмолчининг билдиришича, у ўз эхтиёжи учун Бешариқ шаҳридаги савдо комплексидан 3 291 200 (уч миллион икки юз тўқсон бир минг икки юз) сўмга харид қилган “VOLMER VL-100 BS” русумдаги кир ювиш машинасида нуқсон келиб чиққан.

Туман жамияти мутахассислари савдо комплекси мутахассислари иштирокида ушбу мурожаатни белгиланган тартибда ўрганиб чикиши жараёнида истеъмолчи томонидан келтирилган важлар тасдиғини топди.

Ўрганиш натижаларига кўра, савдо комплекси истеъмолчига нуқсонли товарни айнан ўша русумдаги товарга алмаштириб бериш таклифини берди. Лекин истеъмолчи нуқсонли товарни айнан ўша русумдаги товарга эмас, балки бошқа русумдаги товарга, хусусан “VOLMER VL-100 BS” русумидаги кир ювиш машинасини “Avangard 708 P” русумидаги товарга алмаштирилишини сўради ва ўртадаги фарқни эса қайта ҳисоб-китоб қилинишига розилигини билдирди. Савдо комплекси масъуллари томонидан эса истеъмолчининг ушбу сўрови қаноатлантирилди.

Ўрганиш доирасида мурожаатчи ҳамда ва савдо комплекси масуълларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги» қонуни тарғиботи ўтказилиб, тегишли йўл-йўриқ ва тавсиялар берилди.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

(Иллюстратив фото)

Post Comment