Ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш борасида
Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирда соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ҳудудий бирлашма ҳамкорлигида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.
Таъкидландики, ҳудудий бирлашма ва соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Тараққиёт стратегиясининг тегишли мақсадлари ижросини таъминлашда ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар режасида аҳолининг кенг қатламларини истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бўйича ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, давлат бошқаруви ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари иштироки даражасини ошириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, оқибатда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини сон ва сифат жиҳатидан юқорироқ даражага кўтариш каби мақсадлар кўзда тутилган. Ушбу мақсадларни амалга ошиши учун эса Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуни дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
Поликлиникада ўтказилган мазкур тадбирда ҳам ана шу чора-тадбирлар режаси асосида ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокамаси ўтказилиши баробарида, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган соҳага оид саволларга жавоблар қайтарилди.
Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment