Ўзбекистон туманида ҳам туман жамияти ташаббуси билан брифинг ташкилланди
Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Музаффар Жураев ва жамият мутахассислари иштирокида ташкилланган брифингда тумандаги турли ташкилотларда меҳнат фаолияти олиб бораётган жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Брифингда сўз олган М.Жураев туман жамияти фаолияти юзасидан қисқача ахборот бериб ўтди. Шунингдек, у туман жамиятининг мамлакат истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятидаги иштироки, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, соҳага оид қонун ва қонуности ҳужжатлари ижроси устидан олиб борилаётган жамоатчилик назорати, Федерация Устави билан белгилаб берилган бошқа вазифалар ижроси борасидаги маълумотлар билан таништириб ўтиб, тадбир иштирокчиларини кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишга, ўзларини қизиқтирган масалаларда саволлар билан мурожаат қилишга чорлади.
Тадбир доирасида сўз олган иштирокчилар кун тартибидаги масала юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириш баробарида, ҳудудда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш боарсидаги таклиф ва мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтдилар. Тадбир адвомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам қайтариб борилди.
Исомиддин Аббасов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment