Таълим ташкилоти ходимларини истеъмолчилик соҳаси қонунчилигига оид янгиликлардан хабардор қилинди
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари тумандаги 15-мактабгача таълим ташкилоти ходимлари билан учрашдилар. Учрашувда туман жамияти ва таълим ташкилоти ўртасида ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида яқиндан ҳамкорлик олиб бориш масалаларида сўз борди.
Тадбир давомида унинг иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг 18.01.2022 йилдаги ЎРҚ-746-сон қонуни билан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, истеъмолчилик соҳасига оид муаммоларга дуч келганда Федерация ва унинг ҳудудий органларига мурожаат қилиш, бу борада Федерация томонидан яратилган қулайликлар (вертуал қабулхона, ишонч телефони, телеграм бот)дан самарали фойдаланиш йўл-йўриқлари ҳам тушунтириб ўтилди.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment