Тиббиёт маркази ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди
Фарғона вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари иштирокида тадбир ташкилланди. Тадбирда тизим ташкилотлари ўртасида олиб борилаётган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Тизим ташкилотлари ўртасида Тараққиёт стратегиясининг тегишли мақсадлари бўйича ижтимоий шериклик ва ҳамкорликни кўзда тутувчи мазкур чора-тадбир режасидан кўзланган мақсад аҳолининг кенг қатламларини истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бўйича ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, давлат бошқаруви ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари иштироки даражасини ошириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, оқибатда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини сон ва сифат жиҳатидан юқорироқ даражага кўтаришдан иборатдир.
Шифохонада ўтказилган мазкур тадбирда ҳам ана шу чора-тадбирлар режаси асосида ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокамаси ўтказилиши баробарида, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган соҳага оид саволларга жавоблар қайтарилди.
Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment