Яна бир шифо масканида тарғибот тадбири ўтказилди

Яна бир шифо масканида тарғибот тадбири ўтказилди

Фарғона шаҳар Болалар шифохонасида ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирда тизим ташкилотлари ўртасида олиб борилаётган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Тизим ташкилотлари ўртасида олиб борилаётган ижтимоий шерикликка мисол сифатида Тараққиёт стратегиясининг тегишли мақсадлари ижросини таъминлашда ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар режасини келтириб ўтиш мумкин. Ундан кўзланган мақсад эса, аҳолининг кенг қатламларини истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бўйича ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, давлат бошқаруви ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари иштироки даражасини ошириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, оқибатда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини сон ва сифат жиҳатидан юқорироқ даражага кўтаришдан иборатдир.

Шифохонада ўтказилган мазкур тадбирда ҳам ана шу чора-тадбирлар режаси асосида ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокамаси ўтказилиши баробарида, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган соҳага оид саволларга жавоблар қайтарилди.

Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment