Истеъмолчик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этиш тарғиб қилинди
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳудуддаги 2-умумтаълим мактабида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ва унда фаол иштирок этишга тарғиб қилувчи тадбир ўтказдилар.
Дастлаб педагог ходимларга Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати вакили бўлган Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолияти юзасидан алоҳида маълумотлар бериб ўтилиб, уларни мазкур ҳаракат ишида фаол иштирок этишга чақирилди.
Шунингдек, истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилганда махсус ваколатли давлат идораларига, шунингдек Федерацияга ёзма, оғзаки ва электрон тарзда мурожаат қилиш тартиблари ҳамда бу борада Федерация томонидан истеъмолчиларга яратилган қулайликлар тўғрисида ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шерзоджон Мизамидинов
Қувасой шаҳар жамияти раиси
Post Comment