Қонун тарғиботи мактабгача таълим ташкилотида

Қонун тарғиботи мактабгача таълим ташкилотида

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 20-давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида ўқув семинари ташкилладилар.

Семинарда ташкилот ходимларининг истеъмолчилик ҳуқуқий билим ва маданиятини оширишга қаратилган тарғибот ўтказилиб, уларнинг эътиборига шу кунга қадар олиб борилган ишлар ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек тадбирда Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар берилди.

Семинарда унинг иштирокчилари томонидан дуч келинаётган муаммолар юзасидан берилган саволларга қонун доирасида жавоблар қайтарилиб, зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment