Автомашина учун тўланган умумий пул суммасидан магнитоланинг пули чегирилди
Фарғона вилояти Қува тумани Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро С.С. Марғилон шаҳрида фаолият олиб бораётган “Ас-сервис” автосалони билан Lacetti/Gentra русумли автомобил учун шартнома тузади. Белгиланган муддатлар ўтиб, автомашина қўлига текканида эса …
Истеъмолчи сотувчи томонидан белгиланган тўловни 02.08.2021 йил куни тўлаб, автомашинани автосалондан олиб чиққунигача беш ой муддат ўтган. Хуллас, 2022 йилнинг 24 январида яп-янги автомашинани истеъмолчи қўлига топширилишидан олдин автосалон масъуллари унга автомашинанинг магнитоласи йўқлиги, ишлаб чиқарувчи корхонадан шу тарзда етказиб берилгани, шу сабабли магнитола пулини истеъмолчи томонидан тўланган умумий пулдан чегириб берилишини ёки яна бир оз муддат кутса магнитола ўрнатилган автомобиллар етиб келиб қолиши ҳам мумкинлигини тушунтирадилар. Агар истеъмолчи биринчи вариантни танласа, яъни магнитолани пулини чегириб берилишини истаса унда автосалонга бу ҳақда ариза ёзиб бериши кераклигини ҳам айтиб ўтадилар.
Шундан сўнг истеъмолчи томонидан белгиланган тартибда ариза ёзиб берилган ва автосалон масъулларини уни қбаул қилиб олган бўлсаларда, орадан маълум вақт ўтгач ушбу пул суммасини олиш мақсадида автосалонга мурожаат қилган истеъмолчига пулни қайтариб бериш ишлари пайсалга солинади. Ўз сайъ-ҳаракатлари ижобий натижа бермаётганлигини кўрган истеъмолчи бу ҳақда Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппаратига шикоят билан мурожаат қилади.
Мурожаат қабул қилиб олингач, шаҳар жамияти мутахассислари автосалон раҳбари ва масъулларига амалдаги истеъмолчиларинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари, уларга кўра истеъмолчи ҳуқуқи бузилган ҳолатларда бунга йўл қўйган сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи)ларга нисбатан келиб чиқадиган ҳуқуқий ва молиявий жавобгарлик масалалари юзасидан тушунтиришлар берганларидан сўнг, автосалон истеъмолчининг банк картасига 1 067 000 (бир миллион олтмиш етти минг) сўм маблағни қайтариб беришига эришилди.
Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
(иллюстратив фото)
Post Comment