Оилавий шифокорлик пунктида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Оилавий шифокорлик пунктида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Ёзёвон туманидаги Янгиобод оилавий шифокорлик пунктида меҳнат фаолияти олиб бораётган тиббиёт ходимлари, шунингдек шу куни бу ерга ташриф буюрган аҳоли вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида иштирокчиларга Федерация ва соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ўртасида олиб борилаётган ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик масалаларида тушунтиришлар бериб ўтилди. Шунингдек, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотларининг истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишлари юзасидан ҳам ахборотлар берилди.

Тадбир доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳоли вакилларини саволларига жавобларилди, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси

Post Comment