Бошланғич ташкилот фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди

Бошланғич ташкилот фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Бешариқ туман бўлимида ўтказилган тарғибот тадбирида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлашда кенг жамоатчилик иштирокини кўзда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг 414-сонли қарори ва ундан келиб чиқувчи вазифалар муҳокама қилинди.

Тадбирда сўз олганлар истеъмолчилик соҳаси билан боғлиқ амалдаги қонунчилик ижросини таъминлашда жамоатчилмик иштирокининг, хусусан жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамияти, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга дахлдор қонунлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотларини тутган ўрни ва роллари хусусида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Эркин фикр ва мулоҳазалар билдириш ҳамда савол-жавоб тарзида ташкилланган мазкур тадбир доирасида ишчи-ходимлар сув таъминоти идорасида ишлашлари баробарида истеъмолчилар учун шартноманинг иккинчи томони ҳисобланувчи хизмат кўрсатувчи вазифасида бўлсаларда, лекин ўзлари ҳам кундалик ҳаётда бошқа товарлар (ишлар, хизматлар)нинг истеъмолчилари ҳисобланишлари, истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилганда эса улар мурожаат қилишлари мумкин идора ва ташкилотлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment