Техникумда таълим олаётган ёшлар билан учрашилди

Техникумда таълим олаётган ёшлар билан учрашилди

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари ҳудуддаги таълим муассасалари ишчи-ходимлари билан истеъмолчилик соҳасининг турли масалалари юзасидан семинарлар ва давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказиш баробарида, ана шу таълим муассасаларида билим олаётган ёшлар билан ҳам учрашиб уларга соҳага оид ҳуқуқий тарғибот ишларини ўтказмоқдалар.

Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникуми ўқувчилари иштирокида “Мен ёш истеъмолчиман” мавзуси остида ўтказилган тадбирда ёшлар билан амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Мутахассислар уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтардилар.

Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача ахборотлар ҳам етказилиб, уларнинг мамлакатимиз истеъмолчилик ҳаракатида иштирок этишларининг тартиб-қоидалари тушунтирилди.

Шунинг билан биргаликда, ёшларга истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари бузилган тақдирда Федерация ва унинг ҳудудий органларига ёзма, оғзаки ва электрон тарзда мурожаат қилиш тартиблари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin