Тиббиёт ходимлари билан учрашилди

Тиббиёт ходимлари билан учрашилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари вилоят 2-сон фтизиатрия шифохонасида меҳнат фаолияти олиб бораётган тиббиёт ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказдилар.

Тадбирдан кўзланган мақсад ҳудудий бирлашманинг манфаатдор ташкилотлар билан имзолаган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режалари асосида ҳудуддаги тиббиёт муассалари билан ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида кенг қамровли ҳамкорлик ва ижтимоий шерикликни йўлга қўйишдан иборатдир.

Тадбир давомида иштирокчиларга амалдаги қонунчилик асослари, бу борадаги Ҳукумат қарорлари, уларнинг ижросини таъминлашда кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш каби масалаларда тушунтиришлар берилди, фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Шунинг билан биргаликда, истеъмолчилик соҳасига оид масалаларда ҳуқуқлари бузилган тақдирда Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиш тартиблари ҳам тушунтирилди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin