Умумхалқ байрами арафасидаги тадбирлар давом этмоқда

Умумхалқ байрами арафасидаги тадбирлар давом этмоқда

9-май ҳар йили мамлакатимизда “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида кенг нишонланиб келади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур умумхалқ байрамини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон уруши фашизмга қарши курашга муносиб ҳисса қўшган барча меҳнат ва уруш фахрийларига ҳурмат эҳтиром кўрсатиш, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини улуғлаш мақсадида Президентимизнинг 2022 йил 29 апрелдаги ПҚ-229-сон қарори ҳам қабул қилинди.

Мазкур қарор асосида ижрога киритилган дастурга мувофиқ байрам арафасида “Инсон қадри улуғ — Хотира муқаддас”, “Мардлик ва жасорат — ҳамиша барҳаёт” шиорлари остида турли тадбирларни ўтказиб бориш кўзда тутилган. Моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар ҳамда ҳарбий қисм командирлари томонидан ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш учун уларнинг яшаш жойига ташрифлар, улар кўрсатган матонати, мардлик ва жасоратнинг аҳамиятини тарғибот қилиш бўйича маданий — маърифий ва ватанпарварлик тадбирлари шулар жумласидандир.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари шаҳарнинг Ҳувайдо маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, фронт орти қатнашчиси, 94 ёшни қаршилаган Жумабой ота Хасановнинг ҳолидан хабар олиб, уни умумхалқ байрами билан табриклаб қайтдилар.

Шерзоджон Мизамидинов
Қувасой шаҳар жамияти раиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin