Хайрия-саховат тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Хайрия-саховат тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Тошлоқ туманида ҳам мамлакатимизда кенг нишонланадиган 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” арафасидаги маданий — маърифий ҳамда хайрия-саховат тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари ҳам ушбу тадбирлардан четда турганлари йўқ.

Умумхалқ байрамини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашга муносиб ҳисса қўшган барча меҳнат ва уруш фахрийларига ҳурмат эҳтиром кўрсатиш, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини улуғлаш мақсадида Президентимиз томонидан 29.04.2022 йил кунида қабул қилинган ПҚ-229-сон қарорида кўзда тутилган тадбирлар доирасида туман жамияти масъуллари, фронт орти фахрийларидан бўлган, Ахшакгузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Турсунбой ота Ибрагимов ҳамда Тоғлиқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Сурмахон ая Охуноваларнинг хонадонларида бўлишиб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Тадбирлар доирасида фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши баробарида, уларга кундалик турмуш жараёнларида истеъмолчилик соҳасига оид муаммоларга дуч келинганда Федерация ходимлари томонидан беминнат хизматларни кўрсатишга доим шайликлари ҳам билдириб ўтилди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin