Нуқсонли товар мақбул сифатдагисига алмаштирилди

Нуқсонли товар мақбул сифатдагисига алмаштирилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан шаҳарда истиқомат қилувчи М. исмли фуқаронинг сотиб олинган кир ювиш машинасидан фойдаланиш жараёнида юзага чиққан нуқсонлар туфайли ишламай қолганлиги тўғрисида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Мурожаатга кўра, фуқаро рўзғорида фойдаланиш учун “Авангард” русумли кир ювиш машинасини сотиб олади. Лекин кафолат муддати ичида машинанинг мотор ҳамда насос қисмида носозлик кузатилади ва бунинг натижасида ишламай қолади. Мурожаат эгаси товар кафолат муддати ичида бузилганлиги сабабли, мазкур масалада сервис хизматига мурожаат қилган. Лекин сервис корхонаси ходимлари томонидан ушбу нуқсонни бартараф этилиши бўйича икки ой ичида истеъмолчига бир неча маротаба хизмат кўрсатилган бўлсада, кир ювиш машинаси тўлиқ соз ҳолатга келмаган. Шундан сўнг истеъмолчи мазкур масалада амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб, Федерациянинг ишонч телефонига мурожаат қилган.

Мурожаатни Марғилон шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида, улар сервис корхонаси масъуллари билан учрашиб, уларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтиришлар берганларидан сўнг, истеъмолчига сотилган нуқсонли “Авангард” кир ювиш машинаси янгисига алмаштириб берилди. Истеъмолчининг мурожаати ижобий ҳал этилиши ва унинг қўлидаги нуқсонли товарни мақбул сифатдагисига алмаштириб берилиши натижасида, истеъмолчи фойдасига 1 421 280 (бир миллион тўрт юз йигирма бир минг икки юз саксон) сўм наф келтирилди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin