Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлигини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди

Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлигини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди

Бугун Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси ҳамда туман (шаҳар) жамиятлари ижро аппаратлари раҳбарларининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала Федерация тизимида жорий йилнинг 10 май кунидан 10 июн кунига қадар ўтказиладиган “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги”ни тартибли ва самарали ўтказилишини таъминлаш чора-тадбирларига бағишланди.

Ойликни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Федерация фаолиятини, Федерация томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда лойиҳаларни кенг тарғиб қилиш, аъзоларнинг истеъмолчи сифатидаги бузилган ҳуқуқларини тиклаш амалиётини фуқароларга тушунтириш ҳамда мавжуд аъзоларнинг Федерацияга бўлган ишончини ошириш, шунингдек унинг сафларига янги аъзоларни жалб қилишга қаратилган. Ойлик доирасида Федерациянинг таянч гуруҳлари ташкилланган корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда таянч гуруҳлари фаоллари ва аъзолари билан учрашиш, уларнинг иштирокида турли маънавий-маърифий тадбирлар (учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва б.) ўтказиш, аъзоларнинг истеъмолчилик соҳасига оид муаммоларини тизимли ўрганиш каби тадбирлар белгиланган.

Кенгайтирилган йиғилишда “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар реажси лойиҳаси муҳокамаси ўтказилди, шунингдек, ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin