Қўштепада иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Қўштепада иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Қўштепа туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами арафасида “Хотира азиз – қадр муқаддас” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Фарғона давлат университети профессори, иқтисод фанлари доктори 96 ёшли Аҳмадали Ғофуров иштирок этиб, ёшларга урушнинг салбий оқибатлари, уни халқимиз бошига келтирган мусибатлари, мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши, мустақиллик неъматини қадрлаш, бугунги тинч-омон кунларга шукроналик борасидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбир доирасида уруш ветеранига туман ҳокимлиги, тадбир бўлиб ўтган мактаб ҳамда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан эҳтиромлар кўрсатилиб, эсдалик совғалари ҳадя қилинди.

Маърифатхон Саидова
Қўштепа туман жамияти раиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin