Федерациянинг асосий мақсад ва вазифалари тарғиб қилинди

Федерациянинг асосий мақсад ва вазифалари тарғиб қилинди

Олтиариқ туманида “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасидаги тадбирлар нафақат таянч гуруҳлари ташкилланган корхона ва ташкилотларда, балки параллел равишда бошқа ташкилотларда ҳам бўлиб ўтмоқда. Мақсад мазкур ташкилотлар ишчи ходимлари ўртасида Федерациянинг асосий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишдан иборатдир.

Туман Болалар спорт мактаби жамоаси ўртасида ҳам шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди. “Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бош мақсадимиз” мавзуси остида ўтган мазкур тадбирда жамоа аъзоларига истеъмолчиларнинг уҳқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолияти юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.

Ўтказилган тадбир якунлари билан мазкур таълим муассасасида ҳам таянч гуруҳи фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin