Қувада таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги тадбирлари авжида

Қувада таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги тадбирлари авжида

Федерациянинг “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги топшириғига асосан Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Қува туманида таянч гуруҳлари фаоллари ва аъзолари иштирокида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкилланмоқда.

Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад таянч гуруҳлари аъзоларига Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтиш, Федерация аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтариш, уларни соҳага оид масалалардаги муаммоларини тинглаш, соҳани янада ривожлантириш масалаларида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашиб боришдан иборат.

Бугун мазкур тадбирлар тумандаги 14-умумий ўрта таълим мактабида ташкилланган таянч гуруҳи фаоллари иштирокида ҳам ўтказилди.

Феруза Умурзақова
Қува туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin