Тадбирлар давом этади

Тадбирлар давом этади

Федерациянинг 2022 йил 7 майдаги IT/01-29- сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги”ни тартибли ва самарали ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан Бешариқда таянч гуруҳлари аъзолари иштирокида турли тадбирлар давом эттирилмоқда.

Тадбирларда таянч гуруҳлари аъзоларига Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилмоқда, Федерация аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилмоқда, уларни соҳага оид масалалардаги муаммоларини тингланмоқда ва соҳани янада ривожлантириш масалаларида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашиб борилмоқда.

Туман жамияти томонидан ҳудуддаги 9-давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган тадбир ҳам юқоридаги вазифаларни кўзда тутди.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin