Алоҳида таълим олиш эҳтиёжи бўлган болаларга билим бериш учун яратилган шароитлар ўрганилмоқда

Алоҳида таълим олиш эҳтиёжи бўлган болаларга билим бериш учун яратилган шароитлар ўрганилмоқда

Маълумки, Ҳукуматимиз томонидан жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларга ҳам давлат томонидан бепул таълим олишлари борасидаги ҳуқуқлари таъминлаб берилган. Бунинг ҳуқуқий асослари эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йилнинг 12 октябрида “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 638-сон қарори билан белгилаб берилган.

Фарғона шаҳар истеъмолчилар уҳқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан, Федерация топшириғи асосида, шаҳар ҳудудида юқоридаги қарор билан тасдиқланган “Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисидаги низом” асосида уйда якка тартибда таълим олаётган болаларнинг таълим олиш шароитлари билан танишилмоқда. Ўрганишлар доирасида 43-умумий ўрта мактабига бириктирилган алоҳида таълим олиш эҳтиёжи мавжуд ўқувчининг таълим олиши учун яратилган шароитлар билан танишилди.

Ҳозирда шаҳардаги бошқа мактаблар бўйича худди шундай тоифадаги ўқувчиларнинг таълим олиш шароитлари билан танишиш бўйича ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin