Мамлакатимиз бўйлаб “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди
Бугун республикамиз бўйлаб барча умумий ўрта таълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. Анъанага кўра, тадбирларда битирувчиларга ўз олдиларига қўйган орзулари ушалиши ва мақсадларига етишишлари тиланди. Биринчи синф битирувчиларини эса мактаб жамоаси аъзоси сифатида эътироф этилганликлари ва дастлабки йилдаги ўзига хос “синовлар”дан муваққиятли ўтиб олганликлари таъкидланди. Шунингдек, тадбирларда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланиб рағбатлантирилди.
Ҳудудий бирлашма раиси Аҳроржон Рахмоналиев ҳам ўзи таҳсил олган Қувасой шаҳридаги 13-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, ўқувчиларни унутилмас анжуман билан қутлади ҳамда уларга ўқишларида муваффақиятлар тилади. Ҳудудий бирлашма раиси мактаб жамоаси жорий йилда ўзига хос ютуқларга ҳам эришганлигини таъкидлаб ўтиб, жумладан 11-синф ўқувчиси Иномжонов Наврўзбек эришган натижаларга алоҳида тўхталди. Унинг химия фани бўйича республика олимпиадасида иштирок этиб, ғолиб бўлганлиги алоҳида эътироф этиб ўтилди ҳамда унга келгуси ўқишларида омадлар тиланди. Шундан сўнг Наврўзбек ҳудудий бирлашманинг қимматли совғаси планшет билан тақдирланди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment