Тўкинчилик яхши, лекин амалдаги қонунчилик талабларини ҳам назардан четда қолдириб бўлмайди

Тўкинчилик яхши, лекин амалдаги қонунчилик талабларини ҳам назардан четда қолдириб бўлмайди

Юртимизга кириб келаётган пишиқчилик мавсуми бозорларимизга, дастурхонимизга тўкинчилик олиб келиши баробарида, истеъмолчиларда сотиш учун келтирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг амалдаги тартиб қоидаларга мослиги, истеъмолчиларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулки учун зиён келтирмаслиги бўйича талабларга жавоб бериши юзасидан ҳам саволларни келтириб чиқариши табиий.

Истеъмолчиларнинг кўнглидаги бундай шубҳа ва гумонларга барҳам берувчи ҳужжат вазифасини эса, бозорда сотилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги амалдаги талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг маълумотномаси ҳисобланади.

Бу борада ҳудудий бирлашма ташаббуси билан ўтказилаётган ўрганишлар Тошлоқ тумани ҳудудидаги бозорларда ҳам олиб борилмоқда. Туман жамияти ходимлари, масъуллар ҳамроҳлигида, бозор ҳудудида сотилаётган маҳсулотларнинг тегишли ҳужжатлари мавжудлиги, қолаверса бундай ҳужжатларни расмийлаштирувчи идора – бозор ҳудудидаги ветеринария-санитраия экспертиза лабораторияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишмоқдалар.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin