Коммунал хизмат идорасида ташкилланган таянч гуруҳи фаоллари билан мулоқот бўлиб ўтди
Тошлоқ туманида “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” тадбирлари давом этмоқда. Федерация топшириғига асосан ўтказилаётган мазкур ойлик доирасида бугун туман Электр таъминоти корхонасида ташкилланган таянч гуруҳи фаоллари билан ҳам мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилиб, аҳолидан истеъмолчилик соҳасига оид масалаларда, хусусан электр таъминоти масалаларида келиб тушаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалалар ҳам кенг муҳокама қилиб ўтилди.
Кун тартибидаги амсалалар юзасидан таянч гуруҳи фаолларининг фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланиб, бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси
Post Comment