Деҳқон бозорларида ўрганиш ишлари ўтказилмоқда

Деҳқон бозорларида ўрганиш ишлари ўтказилмоқда

Ички бозорларда сотилаётган маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини амалдаги меъёрлар талабларига мос келиши, оқибатда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида бозорлар қошида ветеринария-санитария экспертиза (ВСЭ) лабораториялари ташкил этилган бўлиб, албатта, уларнинг зиммасига муайян вазифалар юклатилган.

Жумладан, бозорлар ҳудудига сотиш учун олиб кирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари: гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ, тухум, мева ва сабзавотлар ҳамда бошқа маҳсулотлар сифат ҳамда хавфсизлик талабларига қай даражада жавоб бера олади, деган саволга маҳсулотлардан олинган намуналарнинг ана шу ВСЭ лабораторияларига топширилиши ва тегишли текширишлардан ўтказилиши натижаларига кўра, сотувчиларга тақдим қилинадиган маълумотномалар жавоб бўлиб ҳисобланади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан туман ҳудудидаги бозорларда бу борадаги муаммо ва камчиликларни ўрганиш ҳамда тегишли таклифларни ишлаб чиққан ҳолда дахлдор идораларга тақдим қилиш мақсадида, ҳудудий бирлашма ташаббуси билан деҳқон ва озиқ-овқат бозорлари қошидаги ВСЭ лабораториялари фаолияти жамоатчилик назорати тартибида ўрганилмоқда.

Исомиддин Аббасов
Ўзбекистон туман жамияти мутахассиси

Post Comment