Таянч гуруҳлари фаолиятини ташкиллаш йўлида

Таянч гуруҳлари фаолиятини ташкиллаш йўлида

Федерациянинг “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги”ни ўтказиш бўйича топшириғида нафақат мавжуд таянч гуруҳлари ҳолидан хабар олиш, улар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, шунингдек янги таянч гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиб бориш ҳам кўзда тутилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Фарғона тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари, туман халқ таълим бўлими масъуллари билан биргаликда, ҳудуддаги 36, 47, 49 ва 50-умумтаълим мактабларида бўлишиб, мазкур таълим умассасаларининг педагог ходимлари билан очиқ мулоқотларни ўтказдилар.

Мулоқотларда Федерациянинг амалдаги Устави билан унинг энг қуйи тузилмалари ҳисобланувчи таянч гуруҳларига белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, таянч гуруҳи фаолларининг Федерация фаолиятида, шунингдек ҳудудда жамоатчилик назоратини олиб боришдаги иштироки масалалари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, кундалик турмуш жараёнида истеъмолчилар соҳасига оид муаммоларга дуч келинганда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари куч ва имкониятларидан самарали фойдаланиш йўл-йўриқлари бўйича тушунчалар берилди.

Бу каби тадбирлар тумандаги бошқа таълим масканларида ҳам ташкилланмоқда.

Жаҳонгир Нишонбоев
Фарғона туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin