Янги таянч гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилмоқда

Янги таянч гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилмоқда

Федерациянинг “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги”ни ўтказиш бўйича топшириғини таъминлаш мақсадида Фарғона туманида таълим муассаларида ҳам турли тарғибот тадбирлари ташкилланиб, ўтказиб борилмоқда.

Бугун Фарғона тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари, туман халқ таълим бўлими масъуллари билан биргаликда, ҳудуддаги 52, 54 ва 58-умумтаълим мактабларида бўлишиб, мазкур таълим муассасаларининг педагог ходимлари билан очиқ мулоқотларни ўтказдилар.

Мулоқотларда Федерациянинг амалдаги Устави билан унинг энг қуйи тузилмалари ҳисобланувчи таянч гуруҳларига белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, таянч гуруҳи фаолларининг Федерация фаолиятида, шунингдек ҳудудда жамоатчилик назоратини олиб боришдаги иштироки масалалари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, кундалик турмуш жараёнида истеъмолчилар соҳасига оид муаммоларга дуч келинганда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари куч ва имкониятларидан самарали фойдаланиш йўл-йўриқлари бўйича тушунчалар берилди.

Ҳоизрда бу каби тадбирлар тумандаги бошқа таълим масканларида давом этирилмоқда.

Жаҳонгир Нишонбоев
Фарғона туман жамияти мутахассиси

Post Comment