Истеъмолчида қарздорлик мавжуд эмас экан
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан А.Ахмадалиевнинг ичимлик суви тўловлари бўйича қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаатида ичимлик суви корхонаси томонидан унинг хонадонига 230 000 сўм қарздорлик ҳисобланаётганлигини, унга бу ҳақда корхона назоратчиларидан бири айтганлигини, лекин аслида уларда қарздорлик мавжуд эмаслигини билдириб, масалани ижобий ечим топишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Шаҳар жамияти истеъмолчи мурожаати асосида “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Фарғона шаҳар бўлимига алоқа хати билан мурожаат қилганида, корхона А.Ахмадалиевнинг Ҳидоят кўчасидаги яшаш хонадонида ҳам, унга қарашли бўлган кўп қаватли уйдаги хонадонда ҳам ичимлик сувидан қарздорлик мавжуд эмаслигини маълум қилган. Шаҳар жамияти фуқарога бу ҳақда маълум қилган.
Имкониятдан фойдаланиб, истеъмолчиларга коммунал (газ, электр, сув) идораларнинг расмий сайтлари мавжудлигини, ушбу сайтларда “Шахсий кабинет” хизмати ташкилланганлигини, уларда ушбу кабинетлар восиатсида ўзларига боғлиқ жорий ҳолат бўйича кунлик маълумотлардан доимий равишда хабардор бўлиб туриш имконияти мавжудлигини эслатиб ўтамиз.
Фахриддин Бойназаров
Ҳудудий бирлашма ҳуқуқий ҳимоя сектори бошлиғи
Post Comment