Спорт мактаби масъул ходимлари ва тренерлари учун тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Спорт мактаби масъул ходимлари ва тренерлари учун тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Интернет хавфсизлиги масалаларидаги яна бир семинар Олтиариқ тумани спорт мактаби жамоаси вакиллари иштирокида ўтказилди.

“Интернет хавфсизлиги – соҳада истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари” деб номланган мазкур тадбирда иштирокчиларга интернетдан фойдаланишда медисаводхонликнинг тутган ўрни ва аҳамияти, шахсда медиасаводхонлик ва танқидий фикрлашни шакллантириш, спам, банк карталари воситасидаги қаллобликлар, фишинг, кибертовламачилик, кибербуллинг, болаларни нохуш ахборотлардан ҳимоя қилиш масалаларида фикр ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ижро этувчи аппаратлари фаолияти юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment