Тиббиёт тизими ходимлари билан Федерация фаолиятига оид масалаларда суҳбат ўтказилди

Тиббиёт тизими ходимлари билан Федерация фаолиятига оид масалаларда суҳбат ўтказилди

Олтиариқ туман Тиббиёт бирлашмаси таклифига асосан бирлашма тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган масъул ходимлар иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирида иштирокчиларга Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи аппаратларининг жорий йил биринчи ярим йиллиги фаолияти якунлари бўйича ахборотлар бериб ўтилди.

Иштирокчиларга фаолият билан боғлиқ ахборотлар етказилиши баробарида, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг жорий аҳволи, бу борада қабул қилинган қонун ва қарорларнинг ижроси, тиббиёт тизимига кирувчи ташкилотлар ва Федерация ижро этувчи аппаратлари ўртасида ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билимлари ва истеъмол маданиятини ошириш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, бу борадаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик, дастурлар ва чора-тадбирлар режаларининг бажарилиши масалаларида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin