Жамият фаолларининг умумий йиғилиши ўтказилди

Жамият фаолларининг умумий йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Кенгашининг қарорига кўра, жорий йилнинг 19-24 сентябрь кунларида республикамиз туман ва шаҳарларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ва таянч гуруҳлари фаолларининг умумий йиғилишлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Шу мақсадда Қўқон шаҳрида ўтказилган умумий йиғилишда шаҳар жамияти билан узвий ҳамкорликда иш олиб бораётган таянч гуруҳлари аъзолари ва фаоллари иштирок этдилар.

Умумий йиғилишда жамият раиси Р.Улмасовнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар мавзусида ахбороти тингланди. Муҳокамаларда жамият ва таянч гуруҳлари фаоллари ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш борасидаги фикр ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Йиғилиш вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдан ташқари конференциясига делегатлар сайлаш билан ўз иш фаолиятини якунлади.

Алишер Рахимов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment