Жамоатчилик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида “Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилоят жамоатчилик гуруҳи” аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унинг ишида вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Жамшед Мухторович Хатамов ҳамда “Юксалиш” умумиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Мансурович Бекмуратовлар иштирок этдилар.
Йиғилиш “Юксалиш” умумиллий ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Жамоатчилик гуруҳи раҳбари Нафиса Элчиеванинг “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда Давлат дастури, ҳудудий дастурларнинг жорий йилнинг 1 сентябрига қадар вилоятда бажарилиши белгиланган ишлари ижроси юзасидан ахборот”ини тинглади.
Муҳокамалардан сўнг, Жамоатчилик гуруҳининг келгуси фаолиятини янада такомиллаштириш ва режалаштириш мақсадида гуруҳ аъзоларининг бу борадаги таклифлари эшитилди. Мазкур Жамоатчилик гуруҳи аъзоси бўлган ҳудудий бирлашма вакиллари томонидан соҳаларга берилаётган солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг натижадорлиги, аҳолини уй-жой билан таъминлаш йўналишидаги ишлар, жамоатчилик ҳудудларини ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш аҳволини ўрганиш бўйича, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш борасидаги ишларни ўрганиш, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимояси борасидаги ишлар, шунингдек аҳоли ва ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганиш ва ушбу ўрганиш натижаларини давлат дастури ижросига дахлдор идораларга киритиш бўйича таклифлар билдириб ўтилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment