Очиқ мулоқот ўтказилди

Очиқ мулоқот ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган 2022 йилнинг 3-чорагида ўтказиладиган медиа тадбирлар режасига асосан “Истеъмолчилар мурожаатларида қайси соҳалар бўйича муаммолар кўпроқ кўтарилмоқда? (тизим ташкилотларига келиб тушаётган мурожаатлар мисолида)” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилиши белгиланган бўлиб, мазкур тадбир ҳудудий бирлашманинг доимий ҳамкорларидан бири – Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаментининг вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ва департамент биносида ўтказилди.

Тадбирни ўтказиш режасига кўра, иштирокчиларга дастлаб ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг вилоятдаги ташкилотлари билан олиб борилаётган ҳамкорлик масалалари юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлари ва Федерациянинг ички меъёрий ҳужжатларига асосан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, таҳлил қилиш натижалари бўйича тегишли органларга тақдим этиш ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш ишлари давом эттирилмоқда.

Ўтган йилнинг саккиз ойи мобайнида ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппаратларига 602 мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шуларнинг 274 таси ёзма, 300 таси оғзаки ва 28 таси электрон шаклда қабул қилиб олинган.

Келиб тушган мурожаатларнинг ичида савдо соҳаси бўйича мурожаатлар 22,4 %ни, газ таъминоти масалаларидаги мурожаатлар 36,4 %ни, электр таъминоти ва сув таъминоти масалаларидаги мурожаатлар ҳар бири 8,5 % данни, хизмат кўрсатиш (сервис) соҳаси 5 % ни ташкил қилган бўлса, коммунал, хизмат кўрсатиш (сервис), транспорт, алоқа (интернет) ва бошқа соҳалар бўйича мурожаатлар эса жами мурожаатларнинг 1,5 % идан 2,3 % игачани ташкил қилган.

Савдо соҳаси бўйича келиб тушган жами 135 та мурожаатнинг 40,7 % и маиший техника масалаларидаги, 12,6 % и озиқ-овқат, 6,7 % и эса дори-дармон масалаларидаги мурожаатлардан иборат бўлган.

Мурожаатларнинг 13 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президентга мурожаат портали” орқали, 20 таси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишонч телефони орқали, 203 таси Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ягона ишонч телефони орқали, 20 таси Федерация телеграм боти орқали келиб тушган бўлса, 341 та мурожаат ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларига тўғридан-тўғри (ёзма ва оғзаки шаклларда) келиб тушган.

Мурожаатларнинг 571 таси тўлиқ ва ўз муддатларида ўрганиб чиқилиши натижасида 462 млн 916 минг сўмдан ортиқроқ маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган. Мурожаатларнинг қолган қисми ўз муддатлари доирасида ўрганиб чиқилмоқда.

Тадбир доирасида иштирокчилар Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг вилоятдаги метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, бу борада давлат назоратини олиб бориш йўналишидаги ташкилотлари фаолияти билан танишиб ўтдилар.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin