Таянч гуруҳлари фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Таянч гуруҳлари фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан таянч гуруҳи фаолларининг умумий йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Федерация Кенгашининг 2022 йил 26 июлдаги мажлиси қарорлари билан белгилаб берилган вазифалар, шунингдек туман жамиятининг жорий фаолиятига таалуқли масалалар муҳокамаси ўтказилди.

Туман жамияти раиси Хамижон Ахмедов кун тартибидаги асосий масала юзасидан маърузаси давомида Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи ташкилотлари фаолияти, туман жамияти томонидан ҳудудда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Йиғилишда сўз олганлар ўз ташкилотлари ҳамда туман жамияти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ижтиомий шериклик алоқаларига ижобий баҳо берган ҳолда, бу борадаги ишларни янада ривожлантириш юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдириб ўтдилар.

Умумий йиғилиш вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдан ташқари конференциясига вакиллар сайлаш билан ўз ишини якунлади.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin