Бағдодда ҳам фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди

Бағдодда ҳам фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди

Федерация Кенгашининг 2022 йил 26 июлдаги мажлиси қарорлари билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бағдод туманида ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда таянч гуруҳи фаолларининг умумий йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда жамият раиси Шерзоджон Мухамовнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар мавзусидаги ахбороти тингланди. Шунингдек, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам қисқача маълумотлар бериб ўтилди.

Йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар муҳокамасини ўтказиб, вилоят конференциясига ҳудуддан вакиллар сайлаш билан ўз ишини якунлади.

Дилорам Мирзаева
Бағдод туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment