Таянч гуруҳлари фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Таянч гуруҳлари фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Бугун Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ва таянч гуруҳлари фаолларининг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Федерация Кенгашининг жорий йил 26 июлдаги мажлиси қарорлари билан белгилаб берилган вазифалар муҳокамадан ўтказилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Йиғилишда Фарғона шаҳар жамияти раиси Нодиржон Тошканов кун тартибидаги асосий масала юзасидан маъруза қилиш баробарида, жамият томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, юқори турувчи идоралар томонидан ички бозорда сотилаётган маҳсулотлар сифати, хавфсизлигини амалдаги қонунчилик талабларига жавоб бериши, истеъмолчиалринг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига зиён етказилишини олдини олиш борасидаги топшириқлар ижросини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборот бериб ўтди.

Таянч гуруҳлари фоллари томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазалар, шаҳар жамияти ва ўзлари меҳнат фаолияти олиб бораётган меҳнат жамоалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш борасидаги таклифлар ҳам билдириб ўтилди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни тўлиқ муҳокамаларини ўтказиб, тегишли қарорлар қабул қилиш билан ўз ишини якунлади.

Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment