Жамият фаоллари умумий йиғилиш ўтказдилар
Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ташкилланган умумий йиғилишда Федерациянинг тумандаги таянч гуруҳлари аъзолари ва фаоллари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги асосий масала юзасидан туман жамияти раиси Адхамжон Хамидов маъруза қилди ва йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоблар қайтарди. Маърузачи Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан жойларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билимлари ва истеъмол маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларига ҳам атрофлича тўхталиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш, ушбу йўналишдаги таклифларни қайд қилиш ҳамда вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдан ташқари конференциясига вакиллар сайлаш билан ўз ишини якунлади.
Ахмаджон Тухтабоев
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment