Тошлоқда ҳам вилоят конференцияси олдидан тадбир ташкилланди

Тошлоқда ҳам вилоят конференцияси олдидан тадбир ташкилланди

Тошлоқ туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ва жамият фаолларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Федерация Кенгаши қарорлари билан белгилаб берилган кун тартиби асосидаги масалаларнинг муҳокамаси ўтказилди.

Унда сўз олган туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Улуғбек Мирзаумаров истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича иштирокчиларга умумий маълумотлар бериб ўтди. Муҳокамада сўз олганлар Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини ҳамда таклифларини билдириб ўтдилар.

Йиғилишнинг иккинчи ярмида сентябр ойи охирларида ўтказиладиган вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдан ташқари конференциясига тумандан вакиллар ҳам сайлаб олинди.

Шохистахон Рахимова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment