Асоссиз қарздорлик бартараф этиладиган бўлди

Асоссиз қарздорлик бартараф этиладиган бўлди

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг Турон кўчасида яшовчи Г. Эналиевадан келиб тушган мурожаатда “Ҳудудгаз Фарғона” филиали Қўқон шаҳар бўлими уларнинг хонадонига асоссиз равишда ортиқча қарздорлик ҳисоблаганлиги баён қилиниб, масалани ижобий ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилиши сўралганди.

Жамият мутахассислари томонидан олиб борилган ўрганув ишларида фуқаронинг табиий газ истеъмоли ва тўловларига оид маълумотлари таҳлил қилинганда, қарздорлик газ ҳисоботига оид маълумотлар МИБ томонидан юритилган даврда, идора инспектори томонидан газ ҳисоблагич кўрсаткичини нотўғри (ортиқча) киритилиши натижасида келиб чиққанлиги маълум бўлди. Ўрганиш натижалари билан, юзага келган 509 997 сўм миқдоридаги, асоссиз қарздорликни бартараф этилиши чора-тадбирларини кўрилиши учун тегишли ҳужжат ва маълумотлар “Ҳудудгаз Фарғона” филиалининг рақамлаштириш бўлимига тақдим этилди.

Қаххоржон Умаров
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment