Ҳудудий бирлашма ишчи гуруҳи Фарғона туманида бўлди

Ҳудудий бирлашма ишчи гуруҳи Фарғона туманида бўлди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳиоя қилиш жамиятлари федерацияси топшириғи асосида ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ҳамда мавсумни талофатларсиз ўтказиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганишдан ўтказиб борилмоқда.

Бугун ҳудудий бирлашма раиси Аҳроржон Рахмоналиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Фарғона туманида бўлиб, ҳудуддаги бир қатор умумтаълим мактабларида жорий мавсумда таълим муассасаларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳолати билан танишдилар.

Ўтказилган ўрганишлар натижалари ҳамда муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар белгиланган тартибда тегишли давлат идораларига киритиб борилади.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment