Федерация таянч гуруҳи фаолиятини ташкиллашга қарор қилинди

Федерация таянч гуруҳи фаолиятини ташкиллашга қарор қилинди

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан тумандаги 19-умумтаълим мактабида таълим муассасаси ўқитувчи ва техник ходимлари учун давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сўз олган туман жамияти раиси Бахтиёр Абдурахмонов иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва соҳага оид бошқа қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябр кунидаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарорининг ўрни ва аҳамиятига тўхталиб ўтди. Мазкур қарор билан бутун республикамиз бўйлаб истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг кенг қулоч ёйиши учун катта имкониятлар яратиб берилганлиги, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ташкил этилиши ҳамда унинг фаолияти тўғрисида гапириб ўтиб, мактабда Федерациянинг таянч гуруҳини ташкиллаш йўли билан ходимларни Федерация аъзолигига қабул қилиш ҳамда уларнинг юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида, жамоатчилик назорати ишларида фаол иштирок этишлари юзасидан таклиф киритди. Таклиф жамоа томонидан қўллаб-қувватланди ҳамда муассасада Федерация таянч гуруҳи фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди.

Тадбир доирасида иштирокчилар билан кундалик фаолият давомида истеъмолчи сифатида турли муаммоларга дуч келганда Федерация ҳудудий ижро этувчи тузилмаларига мурожаат қилиш ҳамда жамоатчилик назорати тадбирларида иштирок этиш йўл-йўриқлари, ушбу жараёнда таянч гуруҳи фаолларининг тутган ўрни ва роли юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилиб, бу борада ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment