Қарздорлик асоссиз бўлиб чиқди
Қўштепа тумани “Баландмасжид” маҳалла фуқраолар йиғини ҳудудида яшовчи А.Р.нинг истеъмол қилинган табиий газ тўловлари бўйича асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасига қилган мурожаати тегишлилиги бўйича Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаати асосида олиб борилган ўрганиш ишларида мурожаат эгасининг “Хумдон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган хонадонига замонавий АСКУГ газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилганлиги, хонадон эгалари томонидан табиий газ учун амалга оширилган тўловларни ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида қайта ҳисоб-китоб қилинганда хонадоннинг қарздорлиги мавжуд эмаслиги, мазкур хонадонга ҳақиқатда ҳам 600 минг сўм миқдорида қарздорлик ҳисобланганлиги, мазкур қарздорликнинг эса техник хатолик туфайли юзага келганлиги маълум бўлди.
Ўрганиш натижалари билан техник хатолик сабабли электрон базага кириб қолган қарздорлик бўйича тегишли тартибда далолатнома тузилиб, юзага келган нореал қарздорликни тез фурсатда бартараф қилиш чора-тадбирлари белгиланди.
Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар жамияти мутахассиси
Post Comment