“Жарима” суммаси истеъмолчига қайтарилди
Бағдод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Муқимий” маҳалла фуқалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қ.Акбарованинг мурожаати ўрганилди.
Мурожаатчига кўра, у шу йилнинг феврал ойи бошларида туман марказида жойлашган “Азия” кредит савдо дўконидан ОРРО А17 русумли телефон аппаратини 3 млн 50 минг сўмга харид қилган. Телефонни уйга олиб бориб ишлатиши жараёнида унда қизиб кетиш, қувватининг ҳеч қанча вақтга етмасдан ўчиб қолиш ҳолатлари кузатилган. Савдо дўконига келиб нуқсонлар тўғрисида сотувчига айтганида эса, алмаштириб олиши учун 305 минг сўм жарима тўлаши кераклиги айтилган. У ёнида 120 минг сўм пули борлигини айтганида сотувчи томони ушбу суммага рози бўлиб, истеъмолчи нуқсонли деб даъво қилган телефон олиб қолинган. Лекин орадан бир ой ўтиб, истеъмолчидан ойлик тўловлардан қарздорликни бартараф қилиб қўйилиши сўралган.
Мурожаатни ўрганиш давомида туман жамияти мутахассислари томонидан сотувчи томон масъул ходимлари билан учрашилиб, амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари борилди. Ўрганиш натижалари билан эса шартнома бекор қилинишига, нуқсонли телефон сотувчи тасарруфига топширилганлигидан келиб чиққан ҳолда, “жарима” учун деб олинган 120 минг сўм пулни истеъмолчига қайтарилишига эришилди.
Дилорамхон Мирзаева
Бағдод туман жамияти мутахассиси
Post Comment